Токаев Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги ҳақида гапирди

Токаев Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Россия ва Қозоғистон дунёда бўлаётган “бетартиблик”га қарамай, икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.

Бу ҳақда у Euronews телеканалига берган интервьюсида айтди.

Токаев таъкидлаганидек, Россия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкоридир.

“Бизда сақланиши ёки ҳеч бўлмаганда тарк этмаслиги керак бўлган ҳамкорлик анъаналари бор. Ва ишонаманки, халқаро майдондаги баъзи тўнтаришларга қарамай, биз ҳамкорликни давом эттирамиз", - деди у.

Токаев, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга яқиндаги ташрифини икки томонлама муносабатларга янги суръат бахш этиш нуқтаи назаридан муваффақиятли бўлди, деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!