Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон “миллий маданиятга ёт” кийимларни кийишни тақиқловчи “тантаналар ва маросимлар тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қонун лойиҳасини Тожикистон президенти парламентга тақдим этган, қуйи палата депутатлари уни қабул қилган, 19 июнь куни эса сенаторлар маъқуллаган. Қонунга риоя қилмаганлик учун жарима белгиланган, бироқ ҳозирча қайси турдаги кийимлар “миллий маданиятга ёт”, сотиш ва кийиш тақиқлангани аниқ белгиланмаган.
Тожикистондаги кўплаб аёллар ижтимоий тармоқларда ҳижобли аёлларни кўчада тўхтатиб, ҳижобини ечишни ёки рўмол ўрашни талаб қилишаётганини айтмоқда. Ҳижобли аёлларни поликлиникалар ва шифохоналарга киритмаслик ҳолатлари ҳам кузатилган. Ҳижоб сотиш тақиқланган кийим-кечак бозорларида рейдлар ўтказилган.
Бундан ташқари, байрам ва маросимлар тўғрисидаги қонун эндиликда “идгардак”ни тақиқлашни назарда тутади, яъни болаларнинг ҳайитлик совғаси йиғиш мақсадида уйма-уй айланишига рухсат берилмайди.
Тожикистон расмийлари тақиқ сабабини болалар хавфсизлиги ва уларни тўғри тарбиялаш билан изоҳлаган. Уламолар кенгаши ҳам мамлакат аҳолисига “идгардак” анъанаси шариат нормалари ва ҳанафий мазҳабига зидлигини маълум қилган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.