Тожикистон президенти Италия ва Ватиканга йўл олди

Тожикистон президенти Италия ва Ватиканга йўл олди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон расмий ташриф билан Италия ва Ватиканга жўнаб кетди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Репорт» ТАСС агентлигига таяниб.

Маълумотларга кўра, ушбу сафарда унга ташқи ишлар, ички ишлар, саноат ва янги технологиялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, маданият вазирлари, давлат раҳбарининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси, шунингдек, Давлат қўмитаси вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Саёҳат ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Италия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасида вақти-вақти билан ўзаро ташрифлар амалга оширилди. 2009 йилда Тожикистон ва Италия ўртасида техник, саноат ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик баённомаси имзоланган. Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Тожикистондан Италияга тахминан 15 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. 2023 йилда икки давлат ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилга нисбатан 12,5 фоизга ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!