Тиш ва милклар оғриганда ҳамда ёноқлар шишганда иложи борича тезроқ стоматологга мурожаат қилиш керак. Аммо шундай вазиятлар бўладики, тиш оғриғи ярим тунда ёки узоқ йўлга чиққанда безовта қилади. Бу ҳолатда шифокорга етиб боргунча мустақил тез тиббий ёрдам орқали оғриқни вақтинча тўхтатиб туриш мумкин.
Тиш ва милк оғриғи сабабларини аниқлаш
Кўпинча яқинда даволанган тишда оғриқ кузатилади. Милкларда ёки тиш остида яллиғланиш жараёни ривожлангани сабабли оғриқ пайдо бўлади. Касаллик жиддий тус олганда шиш кузатилади. Аввалига шиш деярли сезилмайди, кейин у аста-секин ўсиб боради ва жуда оғриқли бўлади.
Яллиғланишнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
шифокорга ташриф буюргандан кейин нотўғри даволаниш ёки механик шикастланиш сабабли шиш пайдо бўлади ёки касаллик ривожланиб кетади;
янги тиш чиқаётган пайтда ҳам милк шикастланади, бу эса шиш пайдо бўлишига олиб келади;
чақалоқлардан ташқари катта ёшли инсонларда ҳам сут ва ақл тиши ўсиши жараёнида шиш пайдо бўлади;
кўп ҳолларда милкнинг шишиши кариесдан, қаттиқ маҳсулот истеъмол қилгандан ёки тишларни нотўғри ювишдан келиб чиқади.
Тиш оғриғи ва ёноқлар шишганда биринчи тез тиббий ёрдам
Тиш оғриганда ва милкда шиш пайдо бўлганда оғриқни тўлиқ бартараф этмаса ҳам, енгиллаштирадиган самарали усуллар мавжуд:
Яллиғланишни сода ва тузли эритма (бир стакан сувга 0,5 чой қошиқдан туз ва сода) билан чайиш орқали енгиллаштириш мумкин;
Сода эритмасидан (бир стакан сувга 2 ош қошиқ сода) антисептик сифатида фойдаланиш мумкин;
Шишган милкни прополисли эритма билан чайиш мумкин;
Бир чой қошиқ доривор ўтлар (мойчечак, шалфей, эман пўстлоғи) ни бир стакан қайноқ сувга солиб, дамлама тайёрланг. У тинчлантирувчи ва шишни камайтирувчи хусусиятга эга;
Агар тиш атрофидаги милк шишган бўлса, уни бармоқлар билан уқалаш, прополиснинг спиртли эритмаси билан компресс қилиш ёки муз суртиш мумкин;
Агар яллиғланиш кариесдан келиб чиққан бўлса, майдаланган саримсоқ ва оддий пиёздан оғриётган жойга компресс қилинади.
Яллиғланган соҳани иситиш мумкин эмас, чунки иссиқлик йиринг ҳосил бўлишини тезлаштиради ва оғриқни кучайтиради.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.