“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди

“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Чилонзор туманларида соқол қўйган эркаклар жамоат жойидан ушлаб кетилаётгани ва ИИБ биносига олиб борилгач, соқоли олиниб қўйиб юборилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz ҳодиса иштирокчилари ва Ички ишлар вазирлиги билан боғланди.

Муҳаммадюсуф исмли Facebook фойдаланувчиси Kun.uz мухбири билан суҳбатда кундалик юмуши билан кўчада юрган вақтда ички ишлар ходимлари уни тўхтатишгани ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида Учтепа тумани ИИБ биносига олиб боришганини айтди.

“Воқеа кеча, 6 май куни соат 16:30 – 17:00 атрофида содир бўлди. Ишларим билан кўчада юргандим. Дўкондан сув олиб чиқаётганимда ППХ ходимлари тўхтатишди. “Шахсингизни тасдиқлашингиз керак, биз билан борасиз. Аниқлик киритиб қўйиб юборамиз”, деб айтишди. Бир ойча аввал Чилонзорда ҳам ички ишлар ходимлари тўхтатиб, ИИБга олиб боришган, ишхонадагилар паспортимни олиб келишгач, шахсимга аниқлик киритиб қўйворишганди. Бу сафар ҳам шундай бўлса керак деб улар билан бирга Учтепа тумани ИИБга бордим.

Бўлган воқеа ҳақида ўзим ишлайдиган фирма раҳбарига қўнғироқ қилиб айтдим. У киши ИИБга ҳужжатимни олиб келганларида соқоли бўлгани учун уларни ҳам ичкарига олиб киришди. Бизни расмга олишди. Бу пайтда ИИБ биносида худди шу ҳолат бўйича ушлаб келинган камида ўнтача эркак бор эди. Ходимлар бизга соқолимизни олиш кераклигини айтишди. “Машинка” бериб, ўзларингиз олиб чиқиб кетаверинглар”, дейишди. Йўқса мажбуран оламиз дейишди.

Бу гапдан кейин деярли ҳамма соқолини ўзи олди. Ходимлар соқол бор пайтда ва олингандан кейинги ҳолатларни суратга олиб туришди. Соқоли олинганлар шу заҳоти қўйиб юборилди. Мен ва раҳбарим соқолимизни олмаслигимизни айтдик. Шундан кейин бизни алоҳида хонага олиб кириб, тушунтириш хати ёзиб беришимизни айтишди. Шунга асосан 15 суткага қамалишимизни, ундан олдин эса барибир соқолимиз олинишини маълум қилишди.

“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”, дейишди, биз рад этганимиздан сўнг лавозими юқорироқ раҳбарлардан бирининг хонасига олиб киришди.

Шу тариқа 5 соат давомида сўроқ-савол қилиб, босим қилиб туришди. Бу вақтда бўлимга олиб келинаётган фуқаролар соқолларини олиб бўлгач, чиқиб кетаверди. Биз эса соатлаб ўтиравердик. Бу вақт ичида телефонларимизни титкилаб кўришди. Қачондир ўзбекистонлик расмий имомлардан бири марҳум Ёрқинжон домла Фозиловнинг маърузаларини дўстларимдан бирига юборган эканман. Шеригимнинг телефонидан ҳам шунга ўхшаш нарса топишди.

“Агар соқолингларни олмасанглар бошқа “статья” бўйича кетасизлар” деб босим қилди. Биз йўқ жойдан иш катталашиб кетмасин деб уларнинг талабига рози бўлдик, фақат соқолимизни ўзимиз олмаслигимизни, бир-биримизникиниям олмаслигимизни айтдик. Шундан сўнг ёшроқ ходимлардан бири “машинка”да олиб қўйди.

Соқолимиз олингач бизни суратга олишди. Телефонларимизни қайтариб бериб, қўйиб юборишди. Бизни тутиб келишгани бўйича ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилгани йўқ. Биздан ҳам ҳеч қандай ҳужжатга имзо қўйиш талаб қилинмади”, дейди Муҳаммадюсуф.

У ППХ ходимлари билан бирга ИИБ биносига келаётган вақтда ва бинодан чиққанидан сўнг ўзини суратга олган ва беш соат ичидаги ўзгариш акс этган ушбу суратларни Facebook'даги саҳифасига жойлаштирган. Ижтимоий тармоқлардаги бошқа фойдаланувчилар томонидан кўп марта улашилган ушбу постга юздан ошиқ изоҳ ёзиб қолдирилган.

“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди

Абдураҳмон Муфид / Фото: Facebook

Маълум бўлишича, 6 май куни яна бир қанча интернет фойдаланувчилари ИИБ биносига олиб борилиб, соқолини олишга мажбурланган. Жумладан, Абдураҳмон Муфид тахаллусида ижод қиладиган таниқли вайнерлардан бири ҳам Instagram'даги саҳифасида ўзининг соқолли ва соқолсиз суратини жойлаб, пост қолдирган.

“Ҳар бир ишда бир ҳикмат бор, кўриб турганингиздек соқол олинди. Сизлардан илтимос, нима бўлди, нима учун соқолни олдингиз, тинчликми, муаммо борми деган саволларни берманглар. Жавоб беришга қийналишим мумкин. Лекин кўрган, билган одамларнинг ўзлари тушуниб олишди деган умиддаман. Нима ҳам деймиз, ижодни янада кучайтирамиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ижод қилишдан, одамларга мотивация беришдан тўхтамасликка ҳаракат қиламиз. Сизларни яхши кўраман. Дуоларингиздан умидворман”, деб ёзган у.

Facebook'да Мусанниф Адҳам тахаллусли блогер Адҳам Олимов бундай амалиётнинг Конституция ва қонунларда белгиланган шахсий ҳуқуқ-эркинликларга зидлиги, буни ички ишлар ходимларининг ўзлари ҳам билишини таъкидлаган. У ўзидаги маълумотларга таяниб ёзишича, бу тадбирлар давомида ходимлар: “Тўғри тушунинг, бу сиёсат, бизга ҳам буюришган”, дейишган.

“Хўп, бу зорманда соқоллар олинди, юзлар қиртишланди, лекин инсон организми ўзгармайди: эртаданоқ бу соқоллар яна ўсиб бошлайди, икки-уч ойда асл ҳолатига келиб, узайиб қолади. Унда нима қиласизлар? Яна бюджетнинг пули исроф, яна рейдма-рейд – соқолли йигитларни тутиб келиб, соқол олдирасизларми? Халқнинг пешона тери билан тўлаётган солиғини бамаънироқ, тузукроқ йўлларга сарфлаш чораси йўқми?” дея ёзади блогер.

“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди

Муҳаммад Маъруф / Фото: Facebook

Блогер Олимжон Ҳайдаров Telegram-каналида Учтепа тумани ИИБда соқоли мажбуран олинганлар томонидан берилган маълумотларга таяниб, ички ишлар ходимлари “рўмоллиларга ҳам шундай тадбир кетяпти” дейишгани ҳақида ёзган. Алихонтўра Шокиржон ўғли исмли Facebook фойдаланувчиси эса Олимжон Ҳайдаров тарқатган маълумотга аниқлик киритиб, ҳижобга қарши тадбирлар бурқа (фақат кўз очиқ қолдириладиган кийим) кийган аёлларга нисбатан ўтказилаётганини айтган.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Kun.uz саволига жавобан фуқаролар профилактик тадбирлар давомида конституциявий ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, ўрнатилган тартибда шикоят қилиши мумкинлигини айтди.

“Ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида ўтказиладиган тезкор-профилактик тадбирларини фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлаш мутлақо нотўғри. Фуқаро, ўзининг конституциявий ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, ўрнатилган тартибда шикоят қилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, деди ИИВ мулозими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (65 )

    Raxmatullo
    Шу қачонгача бизда кийим соқол соч билан олишаркин а ривожланишгаям этибор берилармикан ёки умримиз шу билан ўтиб кетарими экан
    Xurshid
    Узбек шуда
    Xurshid
    Чек билан ушлиди
    Xurshid
    Расмга олади мошинани
    ERKIN
    Kallasi rivojlanmagan haliyam bu bodringlani
    DAVLATIMiz uzidan qurqoq qilib tarbiyalaydi
    HOJIAKBAR
    Soqol quyvolib sigaret pivo aroq ichib yuripti soqol mohovat soqol quyarlarga
    Хамза
    ИИХ лари тугри килишган , саколингни олиб чиройли ва тозагина булиб юргин дейишганда!
    М.М.Г.
    Слқол қуйишниям румол урашниям чегараси бор. Чрашимли қилиб сохол қуйса юиров индамас. Ман аёл кишиман. Румолсиз юрмиман. Хозирги ёшларимиз румолни чачвонга ухшат воришярти.Бизи оналаримиз озадор булган пайтда хам шунақа қора кийим кийишмаган.камига кузга тешик қуйилган аллам бало бир нарса тақиб олишяпти. Хақиқий тақводор одам бировни эътиборини тортмайдиган кийим кийиши керак манимча.
    @@@
    Soqol yarashar ekan
    master
    Bu bir biznes, qaysidir britva sotadiganning ishi yurishmay yuqoriga ozgina tashasa, qarabsizki, boshliq toshbaqa uchadi desa uchyaptida
    L
    Soqoldan boshqa muammo yo‘qmi?! Korrupsiya, ishsizlik, narxlarning oshishi, GM monopoliyasi, yana qancha muammo kerak?!
    GulyaT
    👍
    Botir
    Хамма исм фамилиялар кандайдир шубхалику тахаллуслар билан
    Shakhzodjon
    Uzbekistanda nima mumkin uzi? Ayni soqol mavzusidan tashqari. Biron nima qilsang mumkin emas. Mumkin emas,
    1050@
    Ким нима деса десин Узбекистон исломий давлат эмас тогри килишибди азгина тек куйиб берувди давлат тухумдан чикканиям соколни корнигача куйиб олишябди бунака соколли одамдан нафакат чет эллик туристлар хатто болалар хам куркишябди сокол масаласини тартибга солишни талаб киламиз сокол куйишши урнига илм олиш бирор фойдали иш килларин сокол куйишга хали улгирамиз йошликда бирор нимали булайли эртага фарзандларимизга 1 метр сокол мерос колдирмасдан чиройли хайот мол мулк колдирайли сокол куйсанг хам куймасанг хам барбир мусулмонсан
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Ey yaxshi qilibdi shuni qonunga kiritb
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Qattiq shtrb solsin
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Soqol echkiga yarashdi
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Inson chiroyli odamga uxshab yursin soqol quyadign yosh keladi shunda quyasn
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Voxobiga uxshydi kuchada kurib cho'chib qurqamn
    Mirzohid
    Туппа тузик одам эканлару. Ярашибди соколсиз костюм шим. Мододец.
    SHOKIRJON
    Коммент ёзган хамманг далбаёбсан,суннатни обсуждать киласанлар,бехудолар!!!!!
    bek
    Undan kora odamlarni yaxwi yawawi uchun waroit yaratmaysanmi oylamaysanmi yullar nosoz har kuni avarya iqtisod nosoz xalol pul topiwni ozi bir muamo. Hamma yoq pora xorlik tarozidan uriw qiyin yawaw waroitidan fuqarolar chetga chiqib iwlayabti. Uyat uyat uyat dinni organiwga narmalni waroit yuq. Maktabda orgatilmaydi qorilik kurslari yuq kamiga uyda mustaqil orgatiwga qoymaydi. Soqoliga yopiw hijobiga yopiw
    &bek&
    Сизни тушунчайиз нотогри екан
    &bek&
    Сокол койиш сунатдир вожибдир мусулмон халкига ей инсонлар козларингни очинглар кейин кеч болади
    &bek&
    Тогри гапиз инсоф берсин
    Alisher
    Bitta poraxoʻrlikga ruxsat bor hech qayerda usiz ish bitmaydi
    S
    usha saqqol quyganlarni hammasi ham sunnat u yoqda tursin oldin farzlarini bajarishmaydi, yuqorida aytilgandek 25-soatda ham chiqiyaptiki tungi klubda yosh saqqolchalar
    bek
    Nega turkiyada turistlar tolib towib kelyabti soqol qoyiw turkiyada Moda turklarga qarab turistlar ham soqol qoyiwmoqda nima soqol faqat Islom davlatida mumkinmi? Qisqasida soqol ni erkak qoyadi.
    1050@
    тогри бизда сокол куйган эркак жудда оширварадиде
    bek
    Turkiyaga kelsayiz soqolni dodasini korasiz bizdagi xolva ekan disiz
    Dilshod
    Обсуждать дегани ўзбекча эмас, яний исломий сўз эмас
    SHOKIRJON
    Обсуждать исломиймасу,соколни мажбурий олдириш,шунга хайрихох булиш исломийми?Майли мухокама дийлик.
    ......
    Узидан мутахам мулла ясаб олади
    ......
    Обсуждать дегани=мухокама
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Menxam tushinmn dinim musirmonm soqol quyish kerk qornigacha qulog'ini oldigacha ustirb quyish kerkms
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Uka bulsama aka bulsama menga urgatma
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Hop
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Tushinrli hammanrsani miyori Ramkasi bor musurmon odm quydikiy yarashtrb quyish kerk echkini soqolga uxshatb uzun qilmy quysin
    ......
    Ман жуда зур билмайман лекин сокол куйишни узини савол жавоби бор
    &bek&
    Ундай деманг биродари азиз сокол койиш хакида канча хадислар бор амалда бажариб сунатга риойа килмаганимизга йараша шак келтириб унга охшаб деб мазхара килмайлик
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Mazzax qilgnm yoq men tushinmysz umumn bubdi xayr dindan juda kupnarsalarni bilar eknsz
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Musurmonchilikda soqol quymay ham besh vaqti nomozni uqisin
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Ijobod buladi
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Ollohga
    Xan
    👍👍👍
    Owen
    Nima? Soqol qòysa, ichish mumkinmasmi?
    Owen
    Fatvo bervorma
    Owen
    Aqllilik qilishdan oldin, chalasavodligingni tuzat.
    Owen
    Sen ham, dolboyobsan kòt
    Owen
    Sen musulmon emassan
    Owen
    Xudodan qòrqmas ekansan.
    1050@
    санга ухшаган итэмганлар бор экан хали амини ейди одамлар
    Dilshod
    👍
    Owen
    Senga òxshagan, madaniyatsiz, manqurtlar bor ekan. Birlasholmaymiz sótak.
    Owen
    Tarbiya bergan otangga la'nat
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Senga Lanat iflos hamma uzini go'rida javob beradi senams menga aqil urgatishga iflos
    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Menga aqil urgtma hotin chalish bulsang gabdan qolmisn shu sen
    1050@
    сани ота оненга котогим
    SHOKIRJON
    Бефаросат,
    SHOKIRJON
    Болалар куркармиш,хамма Хотинбашараларни курувриб шунга урганиб коганда
    SDMU
    Аёлларга рухсат соқолсиз
    Owen
    "Farosat"li
    Альхамдулиллах
    Исломдан умуман хабари йукларам сокол куйвотди бир иктасидан сурадим сокол куйибсиз номоз укийсизми деб йук деб жавоб берди. Нима кераги бор кучада сокол куйиб юриб ярашади деб уйласа керак жуда хунук нарса буйнигача сокол мода эмиш