"Немолчи.uz" лойиҳаси Телеграм ботига гўёки "кулгули" пранкларни суратга олувчи тиктокер видеосини юборишди. Ваҳоланки улар мавжуд қонунчиликни бузмоқда.
Мазкур видеороликда тик-токер атайлаб қўлини бир қизнинг қўлини устига қўяди. У қўлини олиб қўйса, йигит яна қўлини тегмоқда. Ва съёмка қилувчи дўстини билан камерага қараб кулишмоқда. Қиз бу ҳолатдан ўзини ноқулай хис қилиши кўриниб турибди ва яна қўлини тортмоқда.
Видеороликни тик-токер ўз аккаунтида жойлади, кейин эса ўчириб ташлади. Лекин содир этилган қилмиши учун жазодан қутулдим, деб ўйлаши хато.
„Қачондан бери тегажоғлик кулгули бўлиб қолди? Лойиҳага қизларга нисбатан қилинган ҳар қандай тазйиқни бошдан кечириш қанчалик қийинлиги ва бу туфайли улар қандай стресс ва ваҳима бошдан кечиришлари ҳақида кўплаб ҳикоялар келади. Айнан қўрқув ва уят ҳисси туфайли кўп ҳолларда қизлар ёрдам сўраш ёки ички ишларга хабар беришмайди. Бу тик-токерлар эса ёш қизларда қўрқув уйғотишдан завқланишмоқда. Жаримага тортилса ёки 5 кунга қамалса ҳам куламиз деган умиддаман“, дейди Немолчи.uz лойиҳаси муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 11.04.23 йилдаги қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига “Шаҳвоний шилқимлик қилиш” 41-1-моддаси киритилган бўлиб, унга кўра ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан мазкур видеороликка эътибор қилишлари ва тегишли чора кўришларини сўраб қоламиз.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.