Конго Республикаси футбол федерацияси – Fecofoot президенти Жан-Ги Блез Майолас пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний даромад олиш ва COVID-19 пандемияси даврида FIFA маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Africa Top Sports нашри хабар берди.
Қайд этилишича, суд уни аёллар футболини ривожлантириш ва машғулот маркази қуриш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилганликда айбдор деб топди.
Аввалроқ, Майолас FIFA томонидан ажратилган 1,3 миллион доллар миқдоридаги маблағни ўғирлашда айбланган эди. Ушбу сумманинг деярли 500 минг доллари мамлакат аёллар терма жамоаси учун ажратилган.
Майолас 2025 йил май ойи охирида Ички ишлар вазирлиги қошидаги Марказий разведка ва ҳужжатлаштириш бошқармаси (CID) ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. У билан бирга Феcофоот бош котиби Баджи Момбо Вантете ҳам қўлга олинган. Ҳар икки мулозим барча айбловларни рад этиб, буни ўзларига қарши уюштирилган фитна деб баҳолаган.
Суд маълумотларига кўра, Майолас шунингдек, сохта ҳужжатлардан фойдаланиш ҳамда федерация раҳбари сифатида фаолият юритаётган пайтда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш каби жиноятларда ҳам айбдор деб топилган. Узоқ вақт давом этган бу схема молиявий ҳужжатларни сохталаштириш ва футболни қуйи бўғинларда ривожлантириш учун ажратилган маблағларни бошқа йўналишга йўналтириш орқали амалга оширилган.
Мазкур иш доирасида федерациянинг яна бир неча юқори лавозимли амалдорлари ҳам жавобгарликка тортилди. Fecofoot’нинг бош котиби ва ғазначиси молиявий қонунбузарликларда иштирок этгани учун беш йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
“Майоласнинг ҳибсга олиниши Конго футболида катта шов-шувга сабаб бўлди ва федерациядаги бошқарув ҳамда шаффофлик масалалари юзасидан жиддий саволларни келтириб чиқарди. Умрбод қамоқ жазоси минтақада футбол амалдорига нисбатан чиқарилган энг оғир суд ҳукмларидан бири сифатида баҳоланмоқда ҳамда мамлакатда футбол маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтиришга туртки бериши мумкин”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Fecofoot Конго Республикасининг асосий футбол ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги эҳтимолий рақиби – Кондо Демократик Республикасининг футбол ассоциацияси эса Fecofa деб аталади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.