ЕЧЛ. «Будё-Глимт» ўз майдонида «Спортинг»ни «савалади»
«Будё-Глимт» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Норвегияда бўлиб ўтди.
32-дақиқада норвегияликлар ҳимоячиси Сондре Брунстад Фет пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Танаффус олдидан ҳужумчи Оле Дидрик Бломберг «Будё»нинг устунлигини икки баробарга оширди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида эса ҳужумчи Каспер Хег ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин, 17 март куни Португалияда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
12.03.2026 | 01:00
«Аспмира», Буде
«БУДЁ-ГЛИМТ» (Норвегия) — «СПОРТИНГ» (Португалия) — 3:0
Голлар: Фет 32 — пенальтидан (1:0), Бломберг 45+1 (2:0), Хег 71 (3:0).
«Будё-Глимт»: Хайкин, Бьертуфт, Гундерсен, Бьеркан, Сьевольд, Берг, Фет (Сальтнес, 79), Эвьен (Эукленн, 87), Хауге, Бломберг (Мяяття, 75), Хег (Хельмерсен, 79).
«Спортинг»: Руй Силва, Гонсалу Инасиу, Диоманде, Фреснеда, Ваяннидис (Морита, 63), Юльманн, Симоес (Сантуш, 63), Тринкан, Луис Гильерме (Браганса, 79), Катаму (Файе, 63), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Гундерсен (44), Хег (76) — Юльманн (20).
