Тез орада Эронда Мир тўлов тизими ишга тушиши мумкин

Тез орада Эронда Мир тўлов тизими ишга тушиши мумкин

Бу ҳақда агентлигимизга берган интервьюсида Эрон туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири ўринбосари Али Асғар Шалбофиян маълум қилди.

«Россия ва Эрон марказий банклари аллақачон бу лойиҳа устида ишламоқда. Тез орада натижа бўлади деган умиддамиз», — деди у.

Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Александр Новак ўтган йилнинг май ойида Россия ва Эрон миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларнинг мумкин бўлган энг юқори даражасига ўтишга келишиб олганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, мамлакатлар «Мир» ва «Шетаб» тўлов тизимларини улаш, шунингдек, молиявий хабарларни узатиш бўйича миллий тизимларнинг ишлашини муҳокама қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!