Техникумларга 70 минг ўқувчи қабул қилинади. Шундан 60 минг нафари – контракт асосида

Техникумларга 70 минг ўқувчи қабул қилинади. Шундан 60 минг нафари – контракт асосида

2020/2021 ўқув йили учун техникумларга тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра, бу йил республика бўйлаб 168та техникумга 60 849 нафар ўқувчи контракт асосида қабул қилинади.

Техникумларга қабул квоталари – контракт (.pdf)

Аввалроқ, грант асосида 185та техникумга 9 199 нафар ўқувчи қабул қилиниши маълум бўлганди.

Техникумларга қабул квоталари – грант (.pdf)

Контракт нархи ҳозирча номаълум. Қабул 25 октябрдан бошланган ва 25 сентябргача давом этади. Талабгорлар texnikum.edu.uz платформаси орқали ариза беришлари мумкин.

Маълумот учун, техникумларга камида умумий ўрта маълумотга эга шахслар ўқишга қабул қилинади, ўқиш таълим йўналишининг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда камида 2 йил давом этади.

Таълим кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларда амалга оширилади. Битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонларсиз, якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, коллежларга ҳам қабул квоталари тасдиқланган. Бу йил 192та коллежга 68 563 нафар ўқувчи тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!