Темир йўл транспортида йўловчиларга қанча юк олишга рухсат этилади?

Темир йўл транспортида йўловчиларга қанча юк олишга рухсат этилади?

Темир йўл транспортида ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган, икки ўринли купе вагонларида эса 50 кг қўл юки олиб юришига рухсат этилади.

Йўловчига қўл юки меъёридан ортиқча (36 кг) қуйидагиларни ташишга рухсат этилади:

– портфель;

– аёллар сумкачаси;

– дурбин;

– чанғи ва унга таёқчалар;

– қармоқлар;

– фотоаппарат;

– соябон;

– уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

Шунингдек, шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездларида:

– болалар аравачаси;

– ўсимликлар;

– юқори қисми бойланган ва илдизлари ўралган кўчатлар;

– бошқа экин материалларини бепул қўл юки сифатида ташишга рухсат этилади.

Бундай қўл юкининг ҳар бир жой вазни 18 кг дан ва баландлиги 1,5 м дан ошмаслиги керак.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!