Тайланд 1 июлдан сайёҳлар учун очиқ

Тайланд 1 июлдан сайёҳлар учун очиқ

Тайланд 1 июлдан бошлаб коронавирусга қарши эмланган сайёҳлар учун Пхукет оролини очишга қарор қилди.

«Вакцинация қилинган чет элликлар оролда карантинсиз дам олишлари мумкин»,- дея қайд этди Тайланд газетаси юқумли касалликлар қўмитасига таяниб.

Тайланднинг бошқа сайёҳлик минтақалари 1 октябрдан очилиши режалаштирилган. Таъкидланишича, Тайландга киришда сайёҳлар эмлаш тўғрисидаги гувоҳнома, COVID паспорти ёки IATA Travel Passни тақдим этишлари шарт.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Кипр 1 апрелдан бошлаб Россиядан келган барча сайёҳлар учун ўз чегараларини очиши ҳақида хабар берилган эди. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!