ТАТУ Самарқанд филиали карантинга ёпилди, ўқитувчи ва талабаларда коронавирус аниқланган

ТАТУ Самарқанд филиали карантинга ёпилди, ўқитувчи ва талабаларда коронавирус аниқланган

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ўқитувчилари ва талабаларида коронавирус аниқланган. Шу сабабли мазкур олий таълим муассасаси карантинга ёпилиб, ўқиш онлайн таълимга ўтказилган. Бу ҳақда ОТМ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий 2021 йилнинг 9 апрель куни Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан олиб борилган эпидемиологик текширув чоғида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ўқитувчилари ва талабаларида COVID-19 аниқланган.

Шундан сўнг шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2021 йил 10 апрелдаги 02/491-сонли хатига асосан ҳамда коронавирус инфекцияси талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ТАТУ Самарқанд филиалида таълим жараёни 2021 йил 12 апрель кунидан бошлаб 14 кунлик онлайн (масофавий) тартибга ўтказилган.

COVID-19 мазкур филиал талабалар турар жойида яшайдиган талабаларда аниқлангани учун, беморлар билан мулоқотда бўлган талабалар ётоқхонада 14 кунлик ўз-ўзини яккалаш жараёнига олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!