Тарихда биринчи бор Антарктидада ҳаво ҳарорати +20 даражага кўтарилди

Тарихда биринчи бор Антарктидада ҳаво ҳарорати +20 даражага кўтарилди

Бразилиялик олимлар биринчи бор Антарктидада ҳаво ҳарорати +20,75 даража Цельсийга етганини қайд этди.

Бу ҳарорат 9 февраль куни Сеймур оролида қайд этилган. Олимлар ушбу ҳолатни «ақл бовар қилмас ва аномал» деб атамоқда.

Рекорд кўрсаткич 1982 йилнинг январида Сигню оролида қайд этилган ҳаво ҳароратидан деярли бир даражага юқори. Ўшанда ҳаво ҳарорати 19,8 даража иссиққа етган эди.

Олинган маълумотлар ҳозирча Жаҳон метеорология ташкилоти томонидан тасдиқланмаган.

Антарктидадаги ҳароратнинг кўтарилиши дунёдаги энг катта тоза сув омборидаги музларнинг эришини тезлаштириб юбориши мумкин — у ерда 60 фоизгача сув қор ва муз шаклида мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!