Танадаги шишлар қайси касалликлардан дарак беради?

Танадаги шишлар қайси касалликлардан дарак беради?

Танада шишлар кўпгина касалликлар натижасида ривожланади. Буларни нисбий равишда гуруҳларга бўлиш мумкин. Қуйида шулар ҳақида билиб оласиз.

* Буйрак касалликлари. Буйрак фаолиятининг бузилиши натижасида танада сув ва туз сақланиб қолади. Бу эса шишларга олиб келади. Бундан ташқари, айрим буйрак касалликларида қонда оқсиллар камайиб боради. Бу ҳам шишларни келтириб чиқаради.

Буйрак шишлари одатда, эрталаб пайдо бўлиб, юзда кўпроқ ифодаланган бўлади. Кўз остидаги шишлар ва қовоқларнинг шиши буйракнинг “ишидир”. Куннинг иккинчи ярмига келиб шишлар йўқолиб боради.

* Юрак касалликлари. Юрак касалликларида юрак қонни “тортиб ололмайди”. Натижада қон оёқларда йиғилиб, шиш келтириб чиқаради. Бундай шишлар кечки пайтгача ривожланиб, эрталаблари “сўрилиб” кетади. Беморларни оёқлардаги шишлар билан бир қаторда кўкрак қафасида оғриқ, санчиқ, ҳолсизлик безовта қилади.

* Варикоз касаллиги. Варкиоз касаллиги билан тахминан 80 фоиз аёллар ва 30 фоиз эркаклар оғриган. Узоқ вақт тик туриш, узоқ ўтириб ишлаш, оёқларни чалиштириб ўтириш веналарда қон оқимини бузади. Натижада улар шиши, оёқларда қон оқими қийинлашади. Бундай шишлар ҳам кечки пайтгача ривожланиб боради. Шишларга “оғир оёқ синдроми” қўшилади. Яъни оёқларда шиш, оғирлик, ҳолсизлик, оғриқ ривожланади.

* Гормонал бузилишлар. Гормонлар балансининг бузилиши ҳам бир ҳавф омили саналади. Масалан, қалқонсимон без кам миқдорда гормон ишлаб чиқарса, тўқималарда сувнинг қолиб кетиши кучаяди. Бундай шишлар ҳам кўпинча оёқларда ривожланади. Шишлар босиб кўрилганида бармоқ ичи тезда йўқолади. Шишдан ташқари беморни тана вазни ортиши, ич қотиши, пульснинг сустлаши, уйқучанлик безовта қилади.

* Аллергия. Аллергия ҳам кўп ҳолатларда шиш билан кечади. Хавфлилиги шундаки, бунда ташқи шишлар билан бирга ички шишлар ҳам ривожланиши мумкин. Масалан, ҳалқумнинг шиши тезкор муолажа талаб қиладиган ҳолатдир. Бунда беморнинг нафаси механик тўсилиб қолади.

Кўриниб турибдики, шишларнинг сабаблари турлича. Уларни даволаш ҳам сабабларига кўра турлича бўлади. Юрак ёки буйрак касалликларида уларни даволаш биринчи галда бўлса, аллергия сабабли шишда аллергенни топиб, унинг таъсирини чеклаш керак. Шу билан бир қаторда шишларни йўқотишга ҳам зудлик билан ҳаракат қилиш лозим. Акс ҳолда нафас етишмовчилиги бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!