Таиландда янги динозавр турлари топилди
Палеонтологлар Таиланд шимоли-шарқидаги Каласин шаҳрида динозаврнинг янги турини топдилар, унга Minimocursor phunoiensis номи берилди, бу “Phu Noyʼдан келган кичкина югурувчи” деган маънони англатади, деб хабар беради Бангкок Пост.
"Қолдиқлар шундай сақланганки, суяклар бош суяги, умуртқа поғонаси бўйнидан дум тубигача, чап панжа, тос суяги, иккита орқа оёқ ва ҳаттоки тендонларни ўз ичига олган умуртқа поғонаси тартибда ётарди", деди Таиланд минерал ресурслар департаменти раҳбари Орануи Лорфенсри.
Динозавр қолдиқлари 150 миллион йилга тўғри келади ва охирги юра даврига тегишли. Бугунги кунга келиб, бу Жануби-Шарқий Осиёдаги энг тўлиқ ва яхши сақланиб қолган скелетлардан бири, дейди эксперт.
Палеонтологик тадқиқот ва таълим маркази тадқиқотчиси Сита Маниткуннинг сўзларига кўра, топилган қолдиқлар бўйи 60 сантиметр ва оғирлиги тахминан 20 килограмм бўлган динозаврга тегишли бўлган. Олим, шунингдек, катта ёшли ҳайвон 2 метрга етиши мумкинлигини ҳам таклиф қилди.
