Таэквондочиларимиз ҳал қилувчи мусобақага жўнаб кетишди

Таэквондочиларимиз ҳал қилувчи мусобақага жўнаб кетишди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга йўл олди. Ҳамюртларимиз Уси шаҳрида ўтказиладиган йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи “Катта дубулға” турнирида иштирок этишади.

Дастурга кўра, 13-14 декабрь кунлари мусобақанинг саралаш босқичи бўлиб ўтади. 16-17 декабрда эса ҳал қилувчи беллашувларга навбат берилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида “Катта дубулға” турнири учун ҳам алоҳида рейтинг юритилиб, унда пешқадамлик қилган 1 та атлет Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлади.

Жамоамиз таркибида Улуғбек Рашитов ҳамда Светлана Осипова кичик жароҳат сабаб ушбу турнирни ўтказиб юборишади. Павел Хан бошчилигидаги спортчиларимиз қуйидаги таркибда Хитойга учиб кетишди:

-58 кг: Омонжон Отажонов
-58 кг: Амирбек Тўраев
-80 кг: Нажмиддин Қосимхожиев
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-80 кг: Жасур Жайсунов
+80 кг: Никита Рафалович
-57 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Озода Собиржонова

Таэквондочиларимиз ҳал қилувчи мусобақага жўнаб кетишди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!