Тадқиқот: Саратон ҳужайралари ўз-ўзини йўқ қилиши мумкин

Тадқиқот: Саратон ҳужайралари ўз-ўзини йўқ қилиши мумкин

Россиялик олимлар беморлар организмида саратон ҳужайраларини йўқ қилишнинг янги усулини топди. Бу жараённи табиий ва синтезланган молекулалар комбинациясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Маълумки, инсон танасидаги ҳужайралар одатда ўз зиммасидаги вазифаларни адо этгач, яъни ривожланиш циклини тугатгандан сўнг ўз-ўзини йўқ қилиш хусусиятига эга. Бу организмда улар сони меъёрда бўлишини таъминлайди.

Аммо патологик ўзгаришлар туфайли саратон ҳужайраларида ушбу механизм ишламайди. Оқибатда улар назоратиз равишда бўлинишда давом этади.

Рус олимлари саратон ҳужайраларида айни шу хусусиятни “уйғотиш” устида иш олиб борди. Бунинг учун биспидин ҳосиласи билан полиаминлар комбинациясидан фойдаланиш лозим, деган хулосага келинди.

Айтиш жоизки, полиаминлар ҳужайралар ҳаётий фаолияти учун зарур бўлиб, уларнинг биспидинлар иштирокида бўлиниши ўз-ўзини йўқ қилишига олиб келади. Натижада фақат ўсимта ҳужайраларининг ўзигина нобуд бўлади ва соғлом ҳужайралар омон қолади.

Олимларнинг таъкидлашича, бу — ҳозирча фақат тадқиқот. Унинг амалий самараси клиник синовларда тўлиқ намоён бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!