"Табриклаймиз ютуққа эга бўлдингиз!" яна бир фирибгарнинг телеграмда сохта акцияси фош этилди

"Табриклаймиз ютуққа эга бўлдингиз!" яна бир фирибгарнинг телеграмда сохта акцияси фош этилди

Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи, фуқаро А.М. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум фойдаланувчи унга «O‘ZAVTOSANOATSERVIS»МЧЖ “AS-Servis” автосалонлар тармоғидан "Сиз AS-Servis" дан 100.000 сўм пул маблағини ютиб олдингиз" мазмунида хабар юбориб, пулларни олиш учун банк карта маълумотларини сўраб, банк картасида бўлган 24.800.000 сўм пулларини талон-торож қилганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 2002 й.т., А.А. эканлиги аниқланди.

А.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-модда 3-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!