Теҳрон мерияси маълумотларига кўра, Дамаванд ва Фирузкуҳ туманларидаги университетлар бундан мустасно, таълим муассасалари ҳавонинг кучли ифлосланиши давом этаётгани сабабли ёпиқ қолади. Ўқув жараёни масофадан туриб олиб борилади.
Теҳроннинг ҳаво сифатини ўлчайдиган ширкати бугун пойтахтда ифлосланиш даражаси ҳар кубометр учун 150 микрограммни ташкил этганини айтди. Бу кўрсаткич ҳаво сифати барча шаҳар аҳолиси саломатлиги учун зарарли эканлигини англатади.
Маълумот учун, аввалроқ бир қанча давлатларда, хусусан, Истанбулда ҳавонинг ифлосланиши энг хавфли даражага етган, Тошкентда ҳам ҳаво ифлосланишининг юқори даражаси кузатилганди.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.