Сув хўжалигини ривожлантириш: яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган вазифалар

A A A
Сув хўжалигини ривожлантириш: яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган вазифалар

Глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сони ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши туфайли минтақа давлатлари қатори мамлакатимизда ҳам сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилмоқда. Шу сабабли ҳозирги мураккаб шароитда обиҳаётдан оқилона ва самарали фойдаланиш, уни тежаб ишлатиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда дунё аҳолиси сони кўпайиб борар экан, табиий ресурсларга, биринчи навбатда, сув ресурсларига эҳтиёж тобора ортмоқда. Мамлакатимизда мавжуд сув ресурларининг 91 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдалинилади. Бу эса сув танқислигининг олдини олиш учун энг мақбул чора сифатида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежовчи технологияларга ўтишни тақозо этмоқда.

Шу жиҳатдан, мамлакатимизда сув ресурсларини бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш борасида мукаммал ташкилий-ҳуқуқий асослар шакллантирилди, сувга оид халқаро ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, сўнгги 5-6 йилда соҳага оид қабул қилинган 30 дан ортиқ Президент фармон ва қарорлари, дастурлар, “йўл хариталари” мамлакатда сув ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ташкил этилиши эса сув ресурсларини бошқарув тизимини мукаммал даражада юритиш имконини бераётир.

Сув хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ўз вақтида бартараф қилиш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясининг ижроси мамлакатда сув ресурсларига бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартишга замин яратди.

Узоқ истиқболга мўлжалланган ушбу ҳужжатда соҳада долзарб масаларни ҳал қилиш мақсадида биринчи навбатда қонунчилик базасини такомиллаштириш кўзда тутилган. Соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва сув хўжалигини ривожлантириш бўйича қатор долзарб вазифалар ҳамда устувор йўналишларни ўз ичига олган. Концепция сув хўжалигини ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишлари ва мақсадларини белгилайди. Бу эса мамлакат сув ресурсларини мувофиқлаштириш ва оқилона фойдаланиш имконини беради.

Мазкур ҳужжат сув ресурсларидан барқарор фойдаланишга қаратилган бўлиб, ривожланишнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий жиҳатлари ўртасидаги мувозанатни топади. Шунингдек, Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича 37 банддан иборат бўлган “Йўл харитаси” ва уни амалга ошириш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланган.

Ушбу вазифаларни тизимли амалга ошириш натижасида бугунги кунда республикамизда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш, бу борада ер эгалари ва сув истеъмолчиларини рағбатлантириш механизмини кенгайтириш бўйича устувор аҳамият қаратилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда сувни тежайдиган технологиялар қамраб олган майдон суғориладиган майдонларнинг қарийб 25 фоизини ташкил қилиб, бунинг ҳисобига 2022 йилда 3 млрд куб метр сув иқтисод қилинди ҳамда 830 минг гектар такрорий экин майдонларини суғоришга йўналтирилди.

Мамлакатда сув тежовчи тенологияларни қўллашнинг иқтисодий механизмлари, яъни рағбатлантириш механизмининг жорий этилиши мазкур технологияларни жорий этишни ривожлантиришга имкон бермоқда. Хусусан, 2022 йилда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари якунланган 91,4 минг гектар пахта майдонлари учун Давлат бюджети ҳисобидан 734,3 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратиб берилган.

Бугунги кунда концепцияга асосан мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда энг асосийси ҳудудларда сув таъминотини яхшилаш ишлари давлат сиёсати даражасига олиб чиқилмоқда.

Хусусан, экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш борасида сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача ошириш белгиланди. Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилиши ҳамда қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилиши белгилаб қўйилди.

Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилмоқда. Бунга жорий йилда қўшимча 65 млрд сўм йўналтирилган бўлиб, ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада сув қудуқларини ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш имконияти яратилди.

Мамлакатда сувни тежайдиган суғориш технологиялари ускуналари ва бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича 2019 йилгача 3 та корхона фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 100 га яқинлашди. Бу ўз навбатида, маҳсулот таннархини бошқа давлатдан ташиш харажатларини тежаш ҳисобига 15-20 фоизгача пасайтириш ёки гектарига 5 млн. сўмга арзонлаштириш имконини берди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, мамлакатда сув хўжалигини ривожлантиришга мўлжалланган яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган устувор вазифалар аввало сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Зеленский Украина Қуролли кучларини якуний мағлубиятга олиб келиши мумкин

Бу ҳақда Швейцария Бош штабининг истеъфодаги подполковниги Ральф Боссхард айтиб ўтди.

Садир Жапаров белигача қор ёққанига қарамай мактабга қатнаётган ўқувчини президент арчасига таклиф қилди

Маълумотга кўра, болакай Ош вилоятининг Коо-Чати қишлоғида яшайди ва 4-синфда таҳсил олади.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Украина Россиянинг муҳим объектларига зарбалар берди

Бу ҳақда Бош штабнинг Telegram’даги каналида берилган хабарда айтилган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.