Сув танқислиги: муаммо ва ечимлар

A A A
Сув танқислиги: муаммо ва ечимлар

Сув — ҳаёт манбаи. Унинг қиймати дунё глобаллашуви жараёнида янада яққол намоён бўлмоқда. Зеро, сувсиз ҳаёт йўқ. Сув тириклик эволюциясига ҳам, атроф-муҳит, иқлим ўзгаришларига ҳам миллион йиллардан буён беқиёс таъсир кўрсатиб келаётган оби ҳаётдир. Шундай экан, инсоният уни кўз қорачиғидек асраши шарт.

Қайд этиш жоиз, ҳозирги пайтда сувга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан тобора ортиб бормоқда. Натижада бутун дунёда сув танқислиги кузатиляпти. Ушбу долзарб масала Марказий Осиё минтақасини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача сув ресурслари Сирдарё ҳавзасида 5 фоизгача, Aмударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Бошқа томондан эса, аҳолининг ўсиши ҳисобига, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб, сувга бўлган талаб 7 млрд. куб метрга етиши, 2050 йилга бориб эса, бу кўрсаткич икки баробарга ортиши мумкин.

Шуларни инобатга олиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш тубдан ислоҳ қилинмоқда. Асосий масала — сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган. Бинобарин, Президентимизнинг сайловолди дастурида ҳам сув ресурсларини тежашга алоҳида эътибор берилиб, 2030 йилга қадар республикамиздаги суғорма деҳқончилик қилинадиган барча экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш, соҳага бозор механизмларини кенг татбиқ этиш, сув тежайдиган технологияларни жорий этган фермер ва деҳқонлар учун рағбатлантириш механизмларини янада кўпайтириш чоралари кўрилиши белгиланди.

Жумладан, 2017 — 2023 йилларда жами 1,2 млн. гектар майдонда, яъни қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг қарийб 31 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Бу томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет суғориш, эгилувчан қувур, плёнка тўшаб суғориш каби технологияларни ўз ичига олади, ушбу йилларда 630 минг гектар ер лазерли текисланди.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Чунончи, 2019 йилдан мамлакатимизда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим — субсидия ажратиш механизми йўлга қўйилди. 2022 йилдан бошлаб эса ушбу тизим рақамлаштирилди.

Албатта, бу борада амалга оширилган вазифалар келгусида сув тежовчи технологияларни жорий қилган майдонлар кўламини сезиларли даражада ошишига имкон беради.

Таъкидлаш керак, бугун барча жабҳада бўлгани каби, сув хўжалиги соҳасига ҳам рақамли технологияларни жорий қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 5479 та “Ақлли сув”, насос станцияларига 1446 та онлайн назорат қурилмалари, шунингдек, мелиоратив кузатув қудуқларига минераллашганлик даражасини онлайн назорат қилувчи 5055 та “Дайвер” қурилмалари ўрнатилди, 45 та йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёни автоматлаштирилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 3 млрд. куб метр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 400 минг гектар майдонда сув таъминоти яхшиланди. Сувни бошқариш жараёнини автоматлаштириш орқали йўқотишлар 10 фоизгача камайтирилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда республикамизда сувни тежайдиган суғориш технологияларининг ускуналари ва бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 50 дан ортиқни ташкил этиб, мазкур технологияларни маҳаллийлаштириш 80 фоизга етказилди. Айтиш керак, ушбу технологиялар қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига маҳсулот таннархи арзонлашди. Шу билан бирга, ускуналарни қўшни республикаларга экспорт қилиш имконияти яратилди.

Яна бир муҳим эътироф — Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиёда тўртинчи ва дунёда 13-ўринда экани, шак-шубҳасиз, қувонарли. Буни тизим фаолиятини янада ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарали ижроси натижаси, дейиш мумкин.

Ҳозирги вақтда мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги олдига муҳим вазифалар қўйилди. 2030 йилгача суғориладиган экин майдонларини тўлиқ сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олиш ана шулар жумласидандир. Айтиш жоиз, мамлакатимиз иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига асосланган, ҳудудимиз, аҳолининг катта қисми шу билан банд. Демак, қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини бир фоизга камайтириш миллионлаб тонна сувни тежаб қолиш ва уни аҳоли эҳтиёжларига йўналтириш имконини яратади.

Мухтасар айтганда, сув танқислиги — глобал муаммо. Бундай шароитда дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Зеро, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш нафақат сув сарфини камайтириш имконини беради, балки яшил иқтисодиётга ўтишнинг муҳим элементига айланади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини кафолатлайди.

Бахитбай АЛДАМУРАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

КХДРда энг янги эсминец Шимолий Корея президент Кимнинг кўз ўнгида ағдарилиб кетди

Кема номи ошкор этилмаган, аммо у Чой Хюн синфига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.

Украина 1991 йилги чегараларни қайтаришга умид боғламаслиги керак. Россиянинг урушни давом эттириш учун ресурслари мавжуд - Залужний

2023 йил охиридан бошлаб Россия ҳолдан тойдириш урушини олиб бормоқда.

Тошкентда 49 ёшли шилқим қайнота қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт туманида кўриб чиқилди.

АҚШ 75 ёшли жиноятчини қатл қилди

АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.

Даҳшат: она ўз қизини ўлдириш учун 100 минг рубль эвазига киллер ёллади

Бу ҳақда Life.ru нашри ШОТ Телеграм-каналига таяниб хабар берди.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди

Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.

Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади

Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди

Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.

Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ядровий фаолиятини назорат қилишга рухсат беради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи СНН телеканалида маълум қилди.

АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган

Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:

Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади

Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Шимолий Корея Япония денгизи томон қанотли ракеталарини учирди

Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда экологик ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.

Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

​​​​​​​АҚШда Исроил элчихонасининг икки ходими ўлдирилди

Гумонланувчи қўлга олинган.

Тожикистонда 2 ёшли бола боғчада каравотга осилиб қолиб, вафот этди

Маълумотларга кўра, лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди

Жумладан, қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, унинг талабини бажармаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган.

Марко Рубио: "Биз Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ошишини кутяпмиз"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил томони билан Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

Покистонда террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди

Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.

Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

АҚШ Эрон ядровий иншоотларига яқин орада зарба беришини эълон қилди

Бу ҳақда вазиятдан хабардор америкалик расмийларга таяниб CНН хабар бермоқда .

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.

АҚШ бир қанча давлатлар билан фаластинликларни Ғазодан кўчириш имкониятини муҳокама қилмоқда

Қўшма Штатлар Ғазо секторидаги фаластинликларни у ерга вақтинча жойлаштириш имкониятини сўраб бир қатор давлатларга мурожаат қилди.

Instagramʼдаги изоҳ сабаб Самарқандда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2 мактаб мактаб ўқувчилари иштирокидаги жанжалда ўқувчилардан бири ҳалок бўлди. Воқеа дарсдан сўнг содир бўлган.

Қозоғистондан олиб келинган синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Трамп Байденнинг шерикларини хиёнатда айблади

Оқ уй раҳбари тегишли нашр билан Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлишди.

Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳазилидаги можаролар фонида истеъфога чиқди

Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.

25 ёшли фуқаро смартфонга қарамликнинг ноёб ва қўрқинчли оқибатларига дуч келди

Япониянинг 25 ёшли фуқароси бўйин мускулларини бошқаришни бутунлай йўқотди ва бошини кўтаролмай қолди. Шифокорлар унга кўп йиллик ғайритабиий тана ҳолатидан келиб чиққан "эгилган бош синдроми" нинг оғир шакли ташхисини қўйишди.

Индонезияда вулқон отилди

Индонезия ҳукумати Левотоби Лаки-лаки вулқони учун энг юқори огоҳлантириш даражасини белгилади.