Сурхондарёдаги аёллар жанжали пичоқбозлик билан тугади

Сурхондарёдаги аёллар жанжали пичоқбозлик билан тугади

2019 йил 5 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида яшовчи 24 ёшли Н.Р. исмли аёл Боботоғ маҳалла ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида ўзаро жанжал сабаб Дўстлик маҳалласида яшовчи 35 ёшли Д.М. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Д.М. касалхонага ётқизилиб, Н.Р. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!