Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда аёл ҳайдовчи ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди вафот этди

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда аёл ҳайдовчи ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди вафот этди

Жорий йилнинг 27 март куни соат 15:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида 1983 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро (аёл киши) Nexia-3 автомашинасида "Сангардак-Денов" йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб бетон тўсиққа урилган. Ушбу ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган.

Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!