Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида маҳалла раиси фуқаронинг кўзини уриб, ёриб юборди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 28 март куни 18:00 ларда Шўрчи тумани “Бахштепа” маҳалласи ҳудудида маҳалла раиси ва фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида маҳалла раиси фуқаронинг кўз қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан Шўрчи туман ИИБ томонидан фуқаронинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган.
Жабрланувчи мурожаат қилган шифокорнинг маълум қилишича, ҳозирда унинг ҳолати яхши.
“Бемор бизга шикоят қилиб келди. Келганида кўзидан ёш ва қон оқаётганди. Кўзининг шоҳпардаси ёрилган ва ички қисмлари чиққан эди. Зудлик билан бирламчи хирургик ишлов берилди. Беморнинг бугунги аҳволи яхши”, — дейди шифокор.
Маҳалла раиси эса бўлган воқеани айтиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди.
“Бемор бизга шикоят қилиб келди. Келганида кўзидан ёш ва қон оқаётганди. Кўзининг шоҳпардаси ёрилган ва ички қисмлари чиққан эди. Зудлик билан бирламчи хирургик ишлов берилди. Беморнинг бугунги аҳволи яхши”, — дейди шифокор.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.