Сурхондарёда фуқаро мактаб танқид қилинган материални олиб ташлаш учун 500 доллар сўради

Сурхондарёда фуқаро мактаб танқид қилинган материални олиб ташлаш учун 500 доллар сўради

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими, ДХХ Денов шаҳар бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Олтинсой тумани “Обшир” маҳалласида яшовчи С.Ш. Денов туманидаги 79-сонли ўрта таълим мактаби фаолияти юзасидан тайёрланган асоссиз танқидий материалларни “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Сурхондарё ва Сурхондарёликлар” каналига жойлаштириб, ариза муаллифи А.Х.дан маълумотларни ижтимоий тармоқдан олиб ташлаш эвазига 500 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, ундан товламачилик йўли билан 500 АҚШ долларини жияни Э.Ш. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 01.11.2022 йилда Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан С.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Денов тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!