АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни Эрондаги ядровий объектларга зарба бериш ҳақида охирги қарорни шахсан қабул қилган, деб хабар берди CNN'га исми ошкор этилмаган Оқ уй расмийси.
Хабарга кўра, Трамп бир неча кундан бери АҚШнинг можарога қандай тарзда аралашиши борасида ўйлаб юрган ва яқин кунларда матбуот котибига икки ҳафтанинг ҳаракат режаси ҳақида маълумот беришни топширган. Аммо ички муҳокамаларда у Исроилнинг ҳарбий кампаниясига қўшилишга мойиллик билдирган.
Шанба куни Трамп охирги қарорни қабул қилиб, мудофаа вазири Пит Хегсетга зарбани амалга оширишни буюрган.
АҚШ Бирлашган штабларининг хронологиясига кўра, шанба куни АҚШ вақти билан соат 18:40 атрофида (Эрон вақти билан якшанба куни соат 2:10 да) катта қулайликка эга "bunker buster" бомбалар Эрондаги икки ядровий объектга ташланган.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс бугун NBC телеканалидаги "Meet the Press" дастурида журналист Кристен Уэлкерга шундай деди:
“Президент зарбалар амалга оширилишига бир неча дақиқа қолганида қарорни қабул қилди. У бу амалиётни охирги дақиқада ҳам тўхтатиш имкониятига эга эди, лекин давом эттиришни маъқул деб топди.”
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.