Сурхондарё ҳокими одамларни кўчаларни тозалаш учун мажбурий сафарбар этмоқда (ФОТО)

Сурхондарё ҳокими одамларни кўчаларни тозалаш учун мажбурий сафарбар этмоқда (ФОТО)

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 2 августдаги топшириқ хати билан ташкилот раҳбарлари ва ходимларини бегона ўтлардан тозалаш, гул экиш ва суғориш ишлари учун мажбурий сафарбар этмоқда. Бу ҳақда Хушнуд Худойбердиев маълум қилган.

Бунинг учун манзил сифатида Термиз шаҳридан Термиз тумани Отчопаригача бўлган М39 автомобиль йўли ва Ат-Термизий мақбарасигача бўлган йўллар атрофи танланган. Бошланган вақти эса 3 август, шанба (!), соат 6:00.

«Қойил, барака топинг! Худо хоҳласа, Сиз каби ҳокимлар билан буюк келажак қурамиз! Гап йўқ, Тўра ака!» — дея киноя қилади блогер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!