Исроилнинг Сурияга бостириб кириб бораётгани ҳақида танқидлар кучаймоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар 1974 йилги келишувни бузади.
Исроилнинг жиноий иттифоқчиси АҚШ бу ҳаракат фақат вақтинчалик бўлиши кераклигини айтган. Исроилнинг шимолий қўшниси Иордания ташқи ишлар вазири қўшин ҳаракатини қоралади, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги Исроил қўшинларининг ҳаракати Исроил «Суриянинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш имкониятларини саботаж қилишга» қатъий қарор қилганини англатишини айтди.
– Вақтинчалик бўлса ҳам, мақсад нима?, дейди Сурия бўйича эксперт ва Тел-Авив университети проректори Эял Зиссер ДW нашрига. «Мен нима учун Сурияда режим қолдирган кимёвий қуролларни бомбардимон қилишаётганини ва ҳужум қилишини тушунаман. Лекин қўшинларни олдинга силжитиш тушунарсиз. Суриянинг кайфияти Исроилга қарши эмас, умуман Исроил томон йўналтирилмаган. Ҳеч ким Исроилни тилга олмади. Нима учун ўзингизни мажбурлаяпсиз?».
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.