Суратлари тарқалиб кетган фарғоналик аёл депутатлик номзодидан воз кечди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган аёлнинг номзоди шаҳар кенгаши депутатлигига Экологик партия томонидан 25-“Марғилон” округидан кўрсатилган бўлиб, у хусусий корхона раҳбари бўлиб ишлайди.
Сайлов кодексининг 42-моддасига кўра, шов-шувларга сабаб бўлган аёл шаҳар сайлов комиссиясига 23 ноябрь куни номзодликдан воз кечиш бўйича ариза билан мурожаат қилган. Сайлов комиссиясининг қарорига асосан у номзодлар рўйхатидан чиқарилган.
Экологик партия Фарғона шаҳар кенгашининг маълум қилишича, бу шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги партия қарори бекор қилинган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).