Нью-Йорк штати олий суди АҚШ президенти Дональд Трампга 2016 йилги президент сайловлари кампанияси вақтида ўз хайрия жамғармасидан фойдалангани учун нотижорат ташкилотларига товон пули сифатида 2 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйди.
Бу ҳақда штат бош прокурори Летиция Жеймс твиттерда маълум қилди.
CNN телеканалининг хабар беришича, 2018 йил июнда судга берилган даъво аризасида Трамп ва унинг фарзандлари - Дональд, Иванка ва Эрик Donald J.Trump Foundation жамғармаси мақомини суиистеъмол қилиб, АҚШнинг ва штатнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш ҳақидаги қонунларини бузишган.
Таъкидланишича, Трамп сайловолди штаби 2016 йил февралда Айова штатида ҳарбий фахрийларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотларига грант сифатида маблағлар тўплаган. Бироқ тўпланган маблағлар Трампнинг сиёсий манфаатлари йўлида сарфланган.
АҚШ президентига солинган 2 млн долларлик жарима 8 та нотижорат компанияси ўртасида тенг тақсимланади.
Трамп 2018 йил декабрда суд билан келишувга бориш доирасида ўз жамғармасини ёпишга рози бўлган.
Трамп “Нью-Йорк бош прокурори суд билан келишув моҳиятини сиёсий мақсадларда атайлаб бузаётганини, жамғармаси томонидан тўпланган барча пуллар эса хайрия мақсадларида ишлатилганини айтган. “Мен хайрия мақсадларига бундай катта пулларни ўтказиб, Нью-Йорк штатининг сиёсий фитначилари томонидан маломатларга учраши мумкин бўлган ўзим биладиган, балки эҳтимол тарихдаги ягона одамман”, деб айтган Трамп.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.