Столтенберг: НАТО ҳар бир метр инфратузилмани доимий равишда ҳимоя қила олмайди

Столтенберг: НАТО ҳар бир метр инфратузилмани доимий равишда ҳимоя қила олмайди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс “ўзининг муҳим инфратузилмасининг ҳар бир метрини доимий равишда ҳимоя қила олмаслигини” тан олди.

"Биз бу инфратузилманинг ҳар бир метрини доим ҳимоя қила олмаслигимизни ҳисобга олиб, биз доимий равишда разведка маълумотлари билан алмашамиз, инфратузилмадаги вазиятни диққат билан кузатиб борамиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Столтенберг, шунингдек, НАТОнинг кўпроқ машғулотлар ўтказиш ниятини маълум қилди.

The Washington Times шарҳловчиси Майкл Маккена аввалроқ Украина қуролли кучларининг жанг майдонидаги муваффақиятсизликлари Ғарбни Киев режимига ҳарбий ёрдам беришдан бош тортишга мажбур қилади, деган фикрни билдирган эди.

Шунингдек, НАТО Бош котиби алянс Киевга етказиб бериш учун снарядлар захирасини тугатганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!