Спорт вазири Беларус Республикаси элчиси билан учрашди

Спорт вазири Беларус Республикаси элчиси билан учрашди

Бугун, 16-апрел куни Ўзбекистон Спорт вазири Адкҳам Икрамов Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.
Учрашув аввалида томонлар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олин чиқилаётганини таъкидлаб бу борада ҳар бир соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини қайд этиб ўтди.

Шу ўринда Спорт вазири А.Икрамов жорий йил феврал ойида Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтказилган тадбирлар ва икки томонлама учрашувларни хотирлаб, спорт соҳасида ҳамкорлик алоқалари янги даврга кирганини таъкидлади.

Хусусан бугунги кунга қадар Ўзбекистон ва Беларус мамлакатлари спорт соҳасига оид ташкилотлари ҳамкорлигида спортни ривожлантиришга оид қатор ҳужжатлар имзоланган бўлиб, улар доирасида икки мамлакат спорт базаларида бокс, таеквондо, футзал, дзюдо каби спорт турлари бўйича қўшма машғулот йиғинлари ташкил этилиб келинмоқда.

Шу қаторда элчи Л.Маринич томонидан Ўзбекистонда спорт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ўз натижасини бераётгани, сўз исботи сифатида Беларус Республикасида ўтган йили август ойида ўтказилган ИИ МДҲ ўйинларида ўзбек спортчилар юқори натижалари қайд этганини таъкидлади.

Шу билан бирга элчи жаноблари томонидан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга оид қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан жорий йилда Беларусда сув спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларга ўзбек спортчиларини ҳам таклиф қилади. Шунингдек бир нечта спорт турлари бўйича қўшма машғулот йиғинларини ўтказиш ва бунда Беларус ҳамда Ўзбекистонда мавжуд спорт базаларида самарали фойдаланиш таклифлари илгари сурилди.

Учрашув элчи томонидан Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ва 2025-йилда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқорида савияда ўтказиб олишда омад тилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!