Совуқ уруш давридаги махфий ракетанинг бир қисми АҚШ пляжида топилган

Совуқ уруш давридаги махфий ракетанинг бир қисми АҚШ пляжида топилган

АҚШнинг Массачусетс штатидаги пляжлардан бирида артефакт топилди, у Совуқ уруш давридаги ўта махфий нишонга олувчи ракетанинг парчаси бўлиб чиқди.

Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ракета парчаси апрель ойи бошида Кейп-Код ороли соҳилида топилган.

Мутахассислар топилмани синчковлик билан ўрганиб чиқиб, бу нарса Совуқ уруш давридаги ўта махфий дастур билан боғлиқ ракетанинг бир қисми эканлигини аниқлади.

Бир қатор тарихчилар топилма RCAT нишон ракетасининг фюзеляжи деган хулосага келишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!