Сомали пойтахтида теракт: қурбонлар ва жабрланувчилар бор

Сомали пойтахтида теракт: қурбонлар ва жабрланувчилар бор

Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида автомобил портлатиб юборилиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган, 9 киши жароҳатланган.

Гувоҳларнинг айтишига кўра, автомобил Президент саройи яқинидаги қўриқлаш пунктида текширув вақтида портлаган.

Ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

Портлаш учун "Аль Қоида"га алоқадор "Аш Шабоб" радикал террорчилик гуруҳи жангарилари жавобгарликни ўз бўйнига олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!