Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка тортилганидан хабарингиз бор. Жиноят иши доирасида судланувчиларнинг жиноий йўллар билан орттирилган қатор мулклари давлат эгалигига ўтказилган эди.
Ҳукм ижроси доирасида «Жарқўрғон-Сервис-Техника» МЧЖга қарашли Шўрчи туманида жойлашган «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шаҳобчаси» МИБнинг шу туман бўлими томонидан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.
Аввалига ушбу бино ва иншоотлар 14 млрд. сўмдан ортиқ нархга баҳоланганди. Бироқ бунча пулга сотиб оладиган харидор топилмагач, тартибга кўра, унинг нархи арзонлаштирилди.
Шу йилнинг 3 октябрь куни ўтказилган савдода эса яқин-яқингача Н. Тўрақуловнинг қудаси Эркин Норқобиловга тегишли бўлган ушбу «заправка» 7 млрд. 41 миллион сўмга сотилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.