“Siroya Jewellers” Ўзбекистонда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳага сармоя киритади

“Siroya Jewellers” Ўзбекистонда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳага сармоя киритади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Сарвар Ҳамидов Умум Ҳиндистон қимматбаҳо тошлар кенгаши миллий ва “Siroya Jewellers” компанияси раҳбари Ражеш Жайн билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат давомида маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ва 1950 йиллар бошида Мумбайда ташкил этилган “Siroya Jewellers” компанияси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ҳиндистон компанияси маҳсулотларини Ўзбекистондаги чакана савдо дўконларига етказиб бериш ва сотишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ражеш Жайн Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳага инвестициялар киритиш ниятини билдирди.

Мулоқот чоғида халқаро ва Ҳиндистон тажрибаси асосида заргарлик буюмлари дизайни йўналишида кадрлар тайёрлаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунлари бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини ўрганишни давом эттириш ва соҳа салоҳиятидан икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида тўлиқ фойдаланишга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!