Сирдарёлик снайпер қиз ёхуд 129 фашистни тинчитган қаҳрамон (фото)

A A A
Сирдарёлик снайпер қиз ёхуд 129 фашистни тинчитган қаҳрамон (фото)

Унинг исми Зебо. Иккинчи Жаҳон уруши бошланганда у атиги 16 ёшда эди. 1941 йилда фашистлар Германияси Совет давлатига ҳужум қилганда 18 ёшли Зебо Москвадаги Театр санъати институтида таҳсил оларди. Ўша пайтда талаба қиз юртига қайтишни эмас, балки фронтда жанг қилишни афзал билди. Ахир, 14 ёшидаёқ етим қолган бўлажак қаҳрамонни уйда кутар одами ҳам йўқ эди. Зебо қирғинбарот уруш йилларида ўн олти марта ҳарбий разведкага чиқиб, 129 фашистни йўқ қилди. Шу орада 33 маротаба жарроҳлик операциясини бошидан ўтказиб, ўлимни ҳам енгди. Кўрсатган жасорати учун кўп маротаба тақдирланди. Урушдан сўнг эса бахтли ва муваффақиятли ҳаётини йўлга қўйди. Дипломатга турмушга чиқди, она бўлди. Кейинчалик тарихни чуқур ўрганиб шарқшунослик бўйича доктор унвонини олди, қадр топди. Қуйида чинакам қаҳрамон, кучли ўзбек аёли ҳаётига назар соламиз.

Урушгача бўлган давр

Зебонинг қаерда туғилгани ҳақида, турли маълумотлар мавжуд. Қамариддин Усмонов муаллифлиги остидаги Тарих дарсликларида Зебо андижонлик дейилган бўлса, Озарбайжон ССР энциклопедиясига кўра, у туғилган жой ҳозирги Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига тўғри келади.

Отаси озарбайжонлик, онаси ўзбек эди. Зебо ҳали балоғатга етмасдан ота-онаси тирик бўла туриб, етим қолди. Гап шундаки, 1937 йилда унинг онаси сургун қилинди, отаси эса қизининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ундан воз кечишга мажбур бўлди. Ўша йилнинг ўзида Зебо Тошкентга келди ва Ўзбек филармониясининг хореография бўлимига ўқишга кирди. Кейинчалик у ўқишини Москвадаги Театр санъати институтида давом эттирди. 

“Иккинчи Жаҳон уруши” сари олға

1941 йилда бошланган “Улуғ ватан уруши” қаҳрамонимизнинг режаларини барбод қилиб, ҳаётини баттар алғов-далғов қилиб юборган бўлса-да, у ортга қайтмади, бекинмади. Балки, ихтиёрий равишда фронтга отланганлар сафига қўшилди. Дастлаб, урушга тайёрлов тезкор курсларида радио билан ишлаш, разведка операцияларида қатнашиш, кейинроқ эса снайпер винтовкаси ва пулемётни қўллаш бўйича бирламчи кўникмаларни олди.

1941 йилнинг октябридаёқ у Москва яқинидаги дивизиялардан бирининг пулемётчилар ротасида жанг қила бошлади. Қизнинг теран ақли, ўткир кўзлари жуда қисқа вақт ичида унга мерганликни ўрганиб олиш ва фашистларни йўқ қилишда қўл келди. У тез-тез разведкага ҳам бориб турди. 

Шундай операциялардан бири қишнинг қоронғу бир тунида амалга оширилди. Зебо дугонаси Нина Соловей билан душман аскарлари қўним топган ҳандақ томонга эмаклаб борди.  8 соат қор устида қимирламай ётган қизлар немислар нима билан шуғулланаётганини кузатди. Бу даврда дивизиядагилар разведкачи қизларни совуқда музлаб қолган, деб ўйлашганди. Лекин улар қимматли маълумотларни қўлга киритиб, ортга қайтди. 

Муваффақиятли ўтган разведка операцияларидан сўнг, Зебо снайпер винтовкасида отишни бошлади. Дастлабки ўқни узиш ҳар қайси аскар каби Зебо учун ҳам психологик жиҳатдан оғир бўлди. Кейинчалик, у ўқни ўта аниқ уза олиши натижасида 1942 йилнинг апрель-май ойларидаёқ 21 нафар фашистни йўқ қилди. Шу аснода бирин-кетин душманларни ер тишлатиб, 1941-1943 йиллар оралиғидаги ҳарбий хизмати давомида 129 фашистни тинчитди. Шу давр мобайнида 33 марта такрор ва такрор яраланган Зебо соғайиб яна ва яна уруш майдонларига қайтди. 

Зебо учун уруш тугади

1943 йил август ойида Демянскда бўлган жангда Зебо Ғаниева оғир ярадор бўлди. Буниси сўнггиси бўлди. Зебо ўша ерда ўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Буни қарангки, бир неча дўстлари – Нина Соловей, Фёдор Кириллов ва Яков Коляколар жонларини хатарга қўйиб, яраланган Зебони жанг майдонидан излаб топиб, олиб чиқиб кетди.

У фақат мўъжиза туфайли омон қолди. Айнан ўша пайтда жанг майдонидан бир ҳарбий самолёт Москвага учиши керак бўлган ва Зебони айнан ўша самолётга чиқариб юборишган. Москвадаги госпиталда унга энг яхши шифокорлар ғамхўрлик қилди. Зебо 11 ой давомида тўшакка михланган ҳолда ўлим билан олишди. Бу даврда собиқ СССР Олий Кенгаши Раёсатининг раиси Николай Михайлович Шверникнинг аёли Мария Фёдоровна Зебо оёққа тургунига қадар унинг бошидан кетмади, ғамҳўрлик қилди. Зебо соғайгач эса Мария Фёдоровна кўзида қувонч ёши билан “одатда оналар боласини 9 ой кўтариб юради, мен эса 11 ой”, деб ҳурсанд бўлди.

Сокин ҳаёт томон ташланган қадамлар

Шифохонадан чиққанидан сўнг, ўзбек қизини Мария Фёдоровна ўз оиласига қабул қилди. Урушдан кейин Зебо Ғаниева яна санъатга қайтди ва “Ўзбекфильм” дурдонасига айланган “Тоҳир ва Зуҳра” фильмида Хоразмнинг гўзал маликаси Моҳим ролини ўйнади. Бироқ, урушда олган жароҳатлар барибир ўз сўзини айтди ва, афсуски, “Тоҳир ва Зуҳра” фильми Зебо учун илк ва сўнггиси бўлиб қолди. 

Қаҳрамон қиз Озарбайжон дипломати Тофик Қодировга турмушга чиқди ва ўғил фарзандлик бўлди. Кейинчалик тарих билан шуғулланган Зебо шарқшунослик фанлари доктори, профессор даражасига кўтарилди.

Иккинчи жаҳон урушидаги хизматлари учун ўзбек қизи “Москва мудофааси учун”, “Қизил байроқ”, “Қизил юлдуз” ордени ҳамда I даражали “Улуғ ватан уруши” орденлари билан мукофотланди. Узоқ ва мазмунли 87 йил умр кўрган Зебо Ғаниева 2010 йилда Москвада вафот этди.

Фаррухжон Муродқулов, "Qalampir.uz"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Франция вакиллари Москвага тинчлик таклифи билан келди, аммо рад жавобини олди

Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.

«Мен ўлдим... кофега бўлган ишқимдан»: Нетаньяху ўз ўлими ҳақидаги миш-мишлар устидан тролл қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ҳужумидан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз ўлими ҳақидаги миш-мишларни киноя билан рад этувчи видео эълон қилди.

Эрон Тель-Авивга янги баллистик ракеталар орқали зарба берди

Бу ҳақда Al Jazeera ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Нетаняҳу ҳокимиятда экан, Исроил ҳамиша кимнидир ўзига душман сифатида белгилайверади

Ҳоқон Фидан Исроил ҳукумати Ғазодаги сулҳ келишувини бузишда давом этаётганини ва у ердаги гуманитар вазият кун сайин ёмонлашаётганини айтди

Трамп Мужтабо Хоманаийнинг ўлими ҳақида эшитганини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Олий раҳнамосининг ўғли Мужтабо Хоманаийнинг ўлими ҳақида эшитганини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужумидан кейин ёнғин келиб чиқди

Полициянинг аниқлик киритишича, аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннеллардаги ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Минобдаги мактаб ҳужуми: ҳеч ким жазога тортилмайди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизни мактабига қилинган ракетали ҳужум ҳеч ким томонидан атайлаб амалга оширилмаган.

Ҳиндистонда Исроил учун дронлар ишлаб чиқарадиган заводда йирик ёнғин

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида заводда бўлган ишчилар ва муҳандислардан камида 50 киши ҳалок бўлган.

Исроил Байрутга янги зарбалар сериясини бошлади

Исроил армияси Байрутдаги нишонларга янги зарбалар сериясини бошлади.

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

АҚШ "Green Card" лотереяси қайта бошланганлигини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти Green Card (DV-2026) хилма-хиллик визаси лотереяси 2026 йил 10 апрелдан бошланишини эълон қилди.

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Крокус Сити Холлдаги терактни уюштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, 336 киши жароҳатланган, яна 3 киши бедарак йўқолган.