Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув тезкор ходимлари томонидан Мирзаобод туман «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиб, карта қимор ўйини давомида қимор ўйнашга келган шахслар ўзлари билан гиёҳвандлик воситалари олиб келишиб, истеъмол қилаётганликлари тўғрисида тезкор маълумот олинган.
Тезкор маълумот асосида ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, жорий йилнинг йил 6 май куни соат 21.45 ларда вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод тумани «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида давомида, М-34 автойўлининг четида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасидаги маъмурий биносига холислар иштирокида кирилиб, бинонинг дам олиш хонаси кўздан кечирилганда исми шарифи шартли ўзгартирилган Аброр ва унинг ташаббуси билан 6 нафар шахслар, яъни Ғани, Шаҳбоз, Элёр, Фурқат, Умид ҳамда Отабеклар ўйин картада қимор ўйнаётганликлари аниқланган.
Тадбир иштирокчилари томонидан ушбу ёқилғи қуйиш шохобчасининг хонасидан қимор ўйин учун тикилган жами 7.000.000 сўм, 1.050 АҚШ доллар миқдордаги ва 3 литр шиша идиш (банка) да алоҳида ўйин ташкилотчи учун деб ажратилган 1.005.000 сўм миқдордаги пуллар ҳамда ушбу хона, ишлатилмаган ўйин карталари ва ишлатилган ўйин карталари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.