Сирдарёда очиқ зовурлардан қон оқаётгани бўйича маълумот берилди (ВИДЕО)

Сирдарёда очиқ зовурлардан қон оқаётгани бўйича маълумот берилди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, «Sirdaryo Xabarlari»да эълон қилинган "Ховос туманидаги очиқ зовурлардан бирида қон оқаётганлиги, унинг сувидан аҳоли фойдаланаётганлиги айтилмоқда" номли видеолавҳа юзасидан Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат берилди.

"Ушбу видеолавҳа жорий йилнинг 1-май санасида "YouTube" ижтимоий тармоқларида тарқатилган эди. Ҳолат юзасидан, Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда тумандаги маъсул ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш олиб борилган эди. Шундан сўнг, 3 май санасида тадбиркор томонидан ихтиёрий равишда қувурлар олиб ташланган", — дейилади хабарда.

Шунингдек, жорий йилнинг 6-май куни ушбу хабар «Sirdaryo Xabarlari»да такроран эълон қилинганидан сўнг, туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан яна бир бора ўрганиш олиб борилганлиги ва ушбу ҳудудда зовурга ташланган фаолиятдаги қувур аниқланмаганлиги маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!