Сирдарё ва Наманганнинг айрим ҳудудлари Тошкент вилоятига ўтказилиши мумкин

Сирдарё ва Наманганнинг айрим ҳудудлари Тошкент вилоятига ўтказилиши мумкин

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси вилоят ҳудуди чегараси ўзгариши мумкинлигини маълум қилди.

Унга кўра, бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимотида маълум қилинган.

Қарор лойиҳасида вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:

  • Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон Боёвут туманлари ва Ширин шаҳри) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
  • Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳри) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши; (ўртадаги фарқ 36,8 га);
  • Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши. (ўртадаги фарқ 12,5 га).

Аввалроқ Тошкент вилояти Кадастр бошқармаси Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар сонини маълум қилганди. Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та МФЙ Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда. Улар:

Юқори Чирчиқ туманидан

  • тўлиқ — 20 та;
  • қисман — 11 та;

Ўрта Чирчиқ туманидан

  • тўлиқ — 3 та;
  • қисман — 3 та.

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган умумий объектлар сони жами 19 723 тани ташкил этмоқда. Шундан:

  • турар жойлар — 18 773 та;
  • нотурар жойлар — 891 та;
  • кўп қаватли уйлар — 52 та.

Туманлар кесимида мазкур кўрсаткичлар қуйидагича:

Юқори Чирчиқ туманидан жами 16 556 та объект:

  • турар жойлар —15 688 та;
  • нотурар жойлар — 831 та;
  • кўп қаватли уйлар — 30 та.

Ўрта Чирчиқ туманидан жами 3 167 та объект:

  • турар жойлар — 3 085 та;
  • нотурар жойлар — 60 та;
  • кўп қаватли уйлар — 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!