"Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспекторининг аҳолига қалбаки квитанция берганлиги тасдиқланди. Ходим ишдан бўшатилди

"Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспекторининг аҳолига қалбаки квитанция берганлиги тасдиқланди. Ходим ишдан бўшатилди

"Ўзсувтаъминоти" АЖ вакиллари томонидан "Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ Гулистон шаҳар истеъмолчиларини ўрганиш давомида қалбаки квитанция аниқланганди.

"Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ Ахборот хизмати томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилишича, "Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ масъул ходимлари иштирокида Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспектори М.Халилов томонидан аҳолига қалбаки квитанция берилганлиги ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

"Ўрганиш давомида юқорида қайд этилган М.Халилов томонидан хонодон эгасига қалбаки квитанция берилганлиги ҳолати ўз тасдиғини топди. Хонодон эгасига 800 000 сўм пул маблағи қайтарилди.

"Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан М.Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!