Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 20-22 март кунлари Россияга ташриф буюриб, Владимир Путин билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель ушбу ташриф ядро уруши хавфини камайтирганини таъкидлади. Бу ҳақда "Financial Times" хабар берди.
Боррелнинг айтишича, Хитой раҳбари сафари чоғида Путинга ядро қуролларини жойлаштирмаслиги кераклигини "жуда аниқ" айтган. Шунингдек, у Хитойнинг 12 банддан иборат Украина тинчлик режасига ишора қилиб, ядро урушини қоралаган.
АҚШ Пекин ўз иттифоқчисига қурол юборишни режа қилаётгани ҳақида огоҳлантирганига қарамай, Боррель бунга ҳеч қандай далил йўқлигини ва улар "қизил чизиқни кесиб ўтмагани"ни таъкидлади. Бироқ, Европа Иттифоқи расмийси Хитойни Ҳиндистон каби "вазиятдан фойдаланиб қолаётганликда" айблади. Боиси, Хитой санкциялар остидаги Россия нефтини арзон нархда сотиб олиб, унга иқтисодий ёрдам таклиф қилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.