Швеция, Дания, Норвегия ва Финляндия умумий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратади

Швеция, Дания, Норвегия ва Финляндия умумий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратади

Швеция, Норвегия, Финляндия ва Дания ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлари "Россия томонидан кучайиб бораётган таҳдидга қарши туриш"га қаратилган Скандинавия давлатларининг биргаликдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш нияти тўғрисидаги мактубни имзоладилар. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Мамлакатлар НАТОнинг аллақачон исботланган усуллари асосида биргаликда ҳаракат қила олиш учун шундай қарорга келишганлиги маълум қилинган.

"Бизнинг бирлашган флотимизни Европанинг йирик давлати қўшинлари билан солиштириш мумкин", — дейди Дания ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Ян Дам.

Малумот ўрнида, Норвегия ҳозирда 57 та F-16 ва 37 та F-35 қирувчи самолётларига эга (яна 15 та самолёт буюртма қилинган). Финляндияда 62 та F/А-18 Hornet бор ва 64 та F-35 буюртма қилинган. Шу билан бирга, Дания 58 та F-16 самолётига эга ва яна 27 та F-35 га буюртма берган. Швецияда эса 90 дан ортиқ Gripens самолётлари мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!