Шўрчидаги мактаб-интернатда 278 ходимнинг иш ҳақи «еб кетилди»: айбдорлар маълум

Шўрчидаги мактаб-интернатда 278 ходимнинг иш ҳақи «еб кетилди»: айбдорлар маълум

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан тумандаги 125-сонли мактаб-интернатнинг молиявий фаолияти ўрганилди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

"Дарё" нашрининг маълум қилишича, мактаб-интернатнинг собиқ ғазначиси Қ.Н. ва бошқалар ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 278 нафар ходимнинг жами 117,8 миллион сўм иш ҳақини нақд шаклда олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юборган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!