Шомуродов трансферини яна бир клуб рад этди

Шомуродов трансферини яна бир клуб рад этди

"Сассуоло" спорт директори Жованни Росси СЭ билан суҳбатда Шомуродовнинг клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Буларнинг барчаси ёлғон. "Сассуоло" Шомуродовга ҳеч қачон қизиқмаган. Ҳозир биз ҳам унинг трансферига қизиқмаяпмиз”, - деди Росси.

Олдинроқ Шомуродов “Сассуоло”, “Вулверхэмптон”, “Ал-Ҳилол” клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган йилнинг август ойида “Женоа”дан 18 миллион евро эвазига “Рома”га ўтган эди. 2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи клуб сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Шомуродовнинг “Рома” билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!