Шомуродов Осиё кубоги-2023да иштирок этмаслиги мумкин

Шомуродов Осиё кубоги-2023да иштирок этмаслиги мумкин

"Кальяри" ҳужумчиси Элдор Шомуродов, кўп эҳтимол билан, Осиё кубогида иштирок этмайди. У делегация таркибида Қатарга бормади.

"Футбол ҳақида" телеграм канали хабар тарқатишича, Катанец терма жамоа таркибини аниқлаб бўлган. Афсуски, бу таркибда Элдор Шомуродов йўқ. Демак, жароҳат Элдорга Осиё кубогида ўйнашга имкон бермайди.

Мусобақада ўйнаш эҳтимоли кам бўлган футболчини қайдномага киритиб, бошқа ўйинчининг ўрнини банд қилиб қўйишни бош мураббий истамаган.

Айтганча, биринчи ўйинга 6 соат вақт муддатгача таркибда ўзгариш қилиш имкони регламентда белгилаб қўйилган. Ҳали ўзгариш бўлиб қолиши ҳам мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!