«Биз НАТОнинг Европа қисмини мустаҳкамлашимиз ва мудофаа харажатларини оширишда давом этишимиз зарур», — деди Германия канцлери Олаф Шольц Берлинда Дания бош вазири Метте Фредериксен билан учрашуви арафасида. Унинг сўзларига кўра, 27 январь куни Латвия ва Швеция ўртасидаги яна бир сув ости кабелининг зарар кўриши ҳақидаги хабарлар Россиянинг «сояли флоти» таҳдиди ҳақида сигнал беради.
Балтик денгизи ва денгиз тубидаги муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишни кучайтиришга НАТОнинг Baltic Sentry операцияси йўналтирилган, деди Олаф Шольц. У шунингдек, НАТОнинг европалик аъзолари ва ЕИ давлатлари томонидан мудофаа харажатлари аллақачон оширилганига қарамай, бу жараённи давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
«Биз Украинага ёрдамимизни кучайтиришимиз керак. Биз Россия ва Хитой таъсирига қарши туришимиз зарур», — деди ўз навбатида Метте Фредериксен. У, шунингдек, Европа технологиялар, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасига инвестицияларни ошириши кераклигини таъкидлади.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори доктор Мунир ал-Бурш "Anadolu" ахборот агентлигига хабар беришича, Исроил ҳужумлари Ғазо секторидаги энг йирик тиббиёт муассасаси бўлган "Ал-Шифа" тиббиёт мажмуасининг 95 фоиздан ортиқ қисмини вайрон қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп февраль ойидан бошлаб Канада ва Мексикадан келтирилаётган маҳсулотларга бож тўловлари жорий этиш ниятидан қайтмагани ҳақида сешанба куни Оқ уйда маълум қилинди.
АҚШдаги президентлик сайловларида Трампнинг ғалабаси ва унинг Россия-Украина урушига муносабатидан келиб чиқиб, Путин Украина ва Молдовани назорат остига олиш бўйича "B" режасига ўтиши эҳтимолдан холи эмас.
Тўлиқ шаффофлик учун мен Индиана штати полициясидан отишмада иштирок этган зобитга нисбатан тергов ўтказишни сўрадим, — деди Жаспер округи шерифи Патрик Уильямсон.
2013 йилнинг октябр ойида ўз даврининг йирик тадбиркори бўлган Шомурод Нурмаматов турмуш ўртоғи билан бирга ўз уйида ўлдириб кетилган. Орадан қарийб 12 йил ўтганига қарамай ушбу жиноят ҳамон одамларнинг тилида турли миш-мишларга қоришиб юради: кимдир “бойнинг душмани бой бўлади-да” деса, бошқа биров “бу ишда жуда катта одамларнинг қўли бўлган” дейди. Хўш, аслида тадбиркорни ким ва нима мақсадда ўлдирганди?