НАТО мамлакатлари Германиянинг блокнинг жамоавий мудофаа қилинишига ўз ҳиссасини қўшишига шубҳа қилмаслиги керак. Германия канцлери Олаф Шольц чоршанба куни Бундестагда (парламент) чиқиш қилиб ҳукуматнинг ушбу баёнотини тарқатди.
"Бизнинг альянс бўйича ҳамкорларимиз биладики, улар бизга суяниши мумкин. Улар агар керак бўлса блокнинг ҳар бир қарич ерини ҳимоя қилишимизни яхши билишади", – деди канцлер. Унинг қўшимча қилишича, айнан шу мақсадда Германия парламенти мудофаа эҳтиёжлари учун 100 миллиард Евро ажратишга овоз берганди. Мазкур маблағ янги қурол-яроғлар, ҳарбий техникалар ва янги тизим ишланмаларини сотиб олишга сарфланади.
Сўнгги пайтларда Германияда кўплаб сиёсатчилар Бундесвернинг (Қуролли кучлар) етарли материал базага эга эмаслигини таъкидлашмоқда. Хусусан, Бундестагнинг мудофаа масалалари бўйича вакили Ева Хёгль Германия ўзининг қуролли кучларини етарлича модернизация қилмаётганлигини айтиб ўтганди. Шунингдек, Хёгль Германия ўзининг қуролли кучларини тўлиқ таъминлаш учун 20 миллиард еврога қурол-яроғ сотиб олиш кераклигини эслатган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.