Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев режалари билан ўртоқлашди.
"Асосий эътиборимни ўз промоутерлигим томонидан ўтказилаётган бокс кечаларига қаратганман. Фарғона, Самарқанд ва Наманганда бу бокс турнирларини муваффақиятли тарзда ўтказиб олдик. Навбатдаги мусобақани сентябрь ойида Жиззах ёки Бухорода ўтказишни режалаштиряпмиз. Бу турнирларда ўзларини ёрқин намойиш эта олган 3-4 нафар боксчини аниқлаб олдик ва энди уларга хориждаги турнирларда жанг ташкил қилиб берамиз. Бугун ўзимга ҳам жанг ўтказиш таклифи берилди. Октябрь ойида Британиядаги турнирда жанг ўтказаман. Тез орада машғулотлар учун Россия ёки АҚШга жўнаб кетаман", - деди Эргашев.
Шоҳжаҳон Эргашев айтган октябрь ойида boxrec сайтига расман жойланган бир нечта турнирлар бор: 3 октябрь Бирмингем, 4 октябрь Саутгэмптон, Манчестер, Глазго, Шеффилд, 10 октябрь Лидс, 11 октябрь Бристол, Фарнворт, Престон, Битнал Грин, Вуд Грин, Шеффильд, 12 октябрь Лирхук, 17 октябрь Битнал Грин, 18 октябрь Лидс, 30 ва 31 октябрь кунлари Глазго.
Маълумот учун, 33 ёшли чарм қўлқоп устамиз ҳозиргача 27 та жангда 25 ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.